View in Telegram
15-модда. Ички ишлар органларининг таянч пунктлари Ички ишлар органларининг таянч пунктлари туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) ички ишлар органларининг жамоатчилик билан ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган ҳамда қишлоқларда, овулларда ва маҳаллаларда жамоат тартиби сақланишини, фуқаролар хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, жиноятчиликка қарши курашишни бевосита таъминлайдиган асосий қуйи бўғинидир. Ички ишлар органларининг таянч пунктлари фаолиятни профилактика катта инспекторлари, инспекторларидан ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларидан иборат таркибда амалга оширади. Олдинги таҳрирга қаранг. Профилактика инспекторлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори билан лавозимга тасдиқланади. Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади. Ички ишлар органларининг таянч пунктлари ишини ташкил этиш учун ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, шунингдек «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин. @iioqonuni
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily