View in Telegram
#кундошлар 132-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева Отанинг суратга кўз қири тушди, холос. Шунинг ўзиёқ бир ғазаби минг бўлишига етарли бўлди. Сал нарида ётган яримта пишган ғиштни олди-ю, тиз чўккан ҳолда турган қизи томонга ўқдай отилди... У бор кучи билан Севаранинг бошини мўлжалга олганди. Лекин жон ҳолатда қизини ҳимоя қилиш учун югуриб келган Ойниса холанинг юзи рўбарў бўлди. - Вооооҳ! – онаизорнинг аччиқ чинқириғи оламни тутгандек бўлди. Она шўрлик ўша заҳоти хушини йўқотди. Кўзининг устидан келиб тушган кучли зарба бутун юзини қонга белаганди... Эркин амакининг қўлидаги ғишт парчаси тап этиб ерга тушди. Қизига қараб нафрат билан пичирлади: - Даф бўл, ифлос! Оқ қилдим, сени! Оқсан! Оқсан! - Ойи, ойижо-о-он! – бор овози билан бақирди Севара. Эндигина дарвозадан кирган, ҳамма нарсанинг гувоҳи бўлган Малик югуриб келиб онасининг устидан Севарани тортди. Унинг кўз олдига ҳув ўша опасиникига борганида ётоғида турган эркаклар камари келди. “Опам ҳеч қачон тўғри бўлмаган, бизни, бизнинг бошимиз эгилишини ҳеч қачон ўйламаган”, деди у ичида ва аччиқ устида опасининг юз-кўзи аралаш мушт туширди. 🍃 Бир кун олдинги ёзишмалари сабабли Зоир Севарани йўл ёқасида кутиб ўтирарди. Унинг висоли учун раҳбарини ҳам “Онам касал” деб алдади. Энди у келса бўлди. Келади, ахир жуда соғинган. Соғинмаса, эрининг ёнида туриб Зоирга смс ёзмасди. Хабарни ўқиганидан буён у энтикади. Висол онларини ўйлаб, илжаяди. Тезроқ келса эди, уни олиб тўғри бирорта меҳмонхонга борарди. Айтганча, меҳмонхона эр-хотин эмас экансизлар, деб киритмаса-чи? Унда... бирорта овлоқроқ жойга боргани маъқул. Давоми бор ❤️ бу – бонус! Босиб ўтинг!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily