View in Telegram
#кундошлар 129-қисм БОНУУУС! Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Ҳа. Икки марта келди, совчилар. Яхши жойга ўхшаяпти. Йигит Гулранг билан битта университетда ўқийди. Фақат магистр экан. - Зўр-ку. Яна нима керак сенга? Сени хурсанд қиладиган энг катта нарса бу соғлигинг. Миянгда атрофия кетаётганди. Яна гемотома туфайли сен жинни бўлаётгандинг. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди-ку! Хурсанд бўлмайсанми? - Тўғри... – хўрсинди Матлуба. Лекин барибир дили ёришмади. 🍃 Севара интиқлик билан кутган тонгнинг отиши шу қадар қийин бўлдики... Кечаси билан хаёлида отасидан минг хил кечирим сўради. Гоҳ тиз чўкиб, гоҳ қўлларини ўпиб сўради. Мана энди минг ҳаяжон билан йўлга тушди. Отасига яхши шим ва туфли олди. Онасига жемпер. Болаларини Малик мактабдан олиб, тўғри уйга бораган бўлди. Сўнг ҳаммалари бирга ўтиришади, ота уйида... Севара ширин энтикиб кетди. Айниқса ота уйига кириб бораркан, юраги қинидан чиққудек урди. Дарвозани аста ураркан, онасини чақирди: - Ойи... - Келаверинг... – деди онаси у эканлигини билмай... - Ассалому алайкум... - Ва алайкум ассалом... – аввалига анқайиб қолди Ойниса хола. Севара югуриб бориб онасини қучоқлаб олди. Тўйиб-тўйиб ҳидлади. - Ойижон, сизни жудаям соғиндим... Шу пайт ичкаридан отасининг йўталгани эшитилди. Севара қўрқиб кетганидан беихтиёр дарвозадан қайтиб чиқмоқчи бўлди: - Ойи, мана бу дадамга. Ўзингиз беринг. Бу жемпер сизга... - Сен қаёққа? Шу пайт уйдан Эркин амаки чиқиб келди: - Ким келган экан, Ойниса? Давоми бор ❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily