#Magʻrur_saltanat
— Қачон олмаганман, Зулфия?!, — Азфар асабийлашди, — Уйимизга ойинг иккингиз келганингизда ва сен ойимнинг дугонаси бўлиб чиққанингда сени ишга таклиф қилгандим-ку!
— Биз аввал ҳам сизларникида яшаганмизми? Қанақасига?, — энди кулишга тушдим, — Тўғриси бу туш ҳам жонимга тега бошлади!
Ўзимни чимчилагандим, оғриқдан кўзим юмилиб кетди.
— Эй, Худо! Нима бу туш эмасми?
— Зулфия сенга нима бўляпти?!, — Азфар кутилмаганда бақирди.
— Билмайман!, — мен ҳам шу тарзда жавоб қайтардим, — Анови рангли меҳмонхонанинг зинасидан йиқилиб тушганимдан бери ҳеч нимани тушунмаяпман.
— Етти атиргулми? Сени у бўлимга ишга жўнатмаганман, Зулфия. У ерда нима қилаётгандинг?
Нега ҳадеб ўзим ҳам билмаган нарсаларимни сўраб ётибди?!
— Яхши, Билол бу ерда нима қиляпти?
— Билол сени ўртоғинг эмас, Зулфия! У иккинчи бошлиғинг!, — деди Азфар ғазаб билан, — Сен қандай қилиб у билан яқин бўлиб қолдинг?
— Бу менинг муоммойим сизга айтмаслигим керак, — у ёқдан бу ёққа юриб ўйлашга тушдим, — Тезроқ ҳақиқатга қайтишим керак! Йўқса, жинни бўлиб қоламан.
Азфар мен томонга бостириб келиб, икки қўлимдан ушлаб ўзига силтаб қаратди:
— Билол билан ўртангизда нима бор ё нима бўлган?!
— Сизга нима?, — чангалидан чиқишга ҳаракат қилдим, — У мени йигитим эди!
— Нима?, — у ҳайратланди, — Қачон Зулфия?! Қачон улгурган эдинг бунга, нега мен билмайман!
— Азфар сиз кимсиз менга?! Нега мени сўроқ қиласиз? Бор йўғи ойимнинг дугонасининг ўғлисиз!
Ўзи нималар бўляпти? Бу саволни ўзимга шу ерга келганимдан бери миллион марта такрорладим, жавоб эса йўқ.
— Мен сени бошлиғингман ва сен менда ҳаққинг йўқ деётганинг ғалати! Билол билан деярли яқин бўлмагансан, Зулфия!!! Мени асабимни бузма.
— Нега бу сизга ёмон таъсир қиляптими?, — оғришни бошлаган бошимни ушлаб унга қарадим.
— Чунки сен нафақат менинг ходимам, балки, севган қизимсан!!! Аслида сенга нима бўляпти.
— Мен сизни севган қизингиз... — пичирладим, — Қанақасига?...
Мени Азфар билан ўртамда қачондан бери муносабат бўлган? У хотираси йўқолган севган қизи ҳақида гапирган эди. У менми шунда? Ҳеч нимани англай олмаяпман... Ҳа ўзидан ортиқ севган инсон менми?
Бошим бирдан айланишни бошлаб, ўзимни унинг қўлига ташлаб юбордим. Миям ғовуллаб кетар экан, кўз олдим қоронғулаша бошлади.
Яна аввалгидек зулмат қаърига қуладим...