View in Telegram
— Ҳмм, — Билол гоҳ менга, гоҳ Азфарга қараб олди, — Зулфия, биз сиз билан шу ерда танишганмиз. — Йўгей?, — кулдим, — Мени машинада уриб юборай дегансан-ку! Тўхтанг, сиз ҳам мени машинада уриб юборай дегансиз, — Азфарга дедим, — Шунда иккингиз билан ҳам бир хил танишганманми? — Унга нима бўляпти, Азфар?, — деди Билол. — Умуман тушунмаяпман, — Азфар елка қисди, — Зулфия, Билол билан сени мен таништирганман, аввалига уни сенга ишга бириктиргандим. Сўнг у сенга иш ўргатиб бўлгач алоҳида лавозимга чиқдинг. — Мен сиздан қачондан бери ишлайман, — кабинетига назар ташлаб чиқдим, — Қандай қилиб Билол ҳам бу ерда ишлайди? Ахир, у билан бошқа ишхонада бирга ишлаганмиз? — Зулфия йиқилиб тушмадингми?, — Билол кўзини сузди. — Ҳа, йиқилиб тушдим, — дедим тўғрисини айтиб, туш бўлса менга нима, — Иккинчи қаватдаги зинадан йиқилиб тушдим. Мени ушлаб қолмадингиз, пастда Асад турганди. Унинг ёнига тушаман деб тойиб кетди. — Қайси Асад?, — Азфар мени ўзига қаратди, — Укамми? Уни қаердан танийсан?! — Ҳа, укангиз! Нима сиз ҳам бошингизни уриб олдингизми? — Мен сенга укам ҳақида айтмаган. Уни ҳеч қачон кўрмагансан, Зулфия? Уни қаердан танийсан? — Ҳеч қачон кўрмаганман, — бир Билолга, бир Азфарга ажабланиб қарадим, — Биз у билан Мағрур салтанатга борганимда кўришиб қолганмиз. — У Мағрур салтанат ҳақида биладими?, — деди Билол. — Сен қаердан биласан?, — мен уни сўроқладим, — Кимсан ўзи?! — Билол, бизни ёлғиз қолдир, — буюрди Азфар, Билол чиқиб кетгач, креслосини мен томонга ўгирди, — Сен кимсан Зулфия? — Бу нима деганингиз? — Бу ерга ишга кирганингга бир йил бўлади, лекин бу нарсалар ҳақида қаердан биласан? — Бир йил бўладими? — Ҳа шу қиш бир йил бўлади! — Лекин, сиз мени ишга олмагансиз, ўшанда... — хотираларим зўр бердим. У мени ишга олмаган, ахир... Ё мен билмаган бошқа нарса борми?
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily