Кимга чох қазисанг, ўзинг ҳам тушасанБугун бир видеомурожаатни кўрдим. Пост шу ҳақида.
ҲМҚО ва суд ходимларига ўқиш тавсия қилинади.
Халқ муаммоларини кўтариб юрадиган бир жамоатчилик фаолини эсини киритиб қўйиш учун унга тузоқ тайёрлашибди.
Яъни қайсидир раҳбар қабулига чақирилади ва у сўкиниши, уриши учун ҳамиятига тегилиб провокация қилинади.
Буни кутиб турган орган ходимлари ҳалиги жамоатчилик фаолига дарҳол Жиноят кодекси 277-моддаси билан иш очишади.
Прокурор хулосани тасдиқлайди, суд ҳукм ўқийди. Шу билан иш ҳал деб ўйлайсизми?
Ҳалиги жамоатчилик фаоли бўлган воқеалар ҳақида ҳаммага жар солади, минглаб шикоят ёзади.
Натижада, қайсидир раҳбар олдида очко оламан деб провокация қилган раҳбарча ҳам ЖК 277-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
Айтганча, провокация қилган ўша раҳбар бошқа иши учун қидирувга ҳам берилибди. Ҳа, дўстлар, Аллоҳ чевар зот.
Ўзгага ёмонлик тилаган пайти у ўзининг бошига бу кунлар тушишини билганда аниқ разил ишини қилмасди.Жамоатчилик фаоли энди судъя ва прокурорнинг ноқонуний ишлари устидан ҳамма жойга шикоят қилиб юрибди.
Шу 3 йил ичида мен, оилам ва болаларим кўрган қийинчиликлар, нохақликлар учун Аллоҳга солдим деб қарғамоқда, видеода у, бундан оғири бўлмаса керак. Очиғи кўриб, жуда хафа бўлдим. Бир кишига қарши шунча раҳбар ҳам курашадими?
Яна бор жинояти учун жавобгар қилишсаям майли эди. Йўқ жойдан ўзлари жиноят ясаб жавобгар қилиш учун ким бўлиши керак ОДАМ?https://t.center/Hurfikruznews