View in Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида ҳаво ҳарорати кескин совуқ бўлган даврларда аҳоли ва истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотларини ҳамда энергия ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш, оқова сув хизмати ҳамда таъминот корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик хизмати фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.  Сўнгра, "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиалига қарашли марказий газ омбори фаолияти билан танишилиб, масъулларга истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди. Шунингдек, Андижон шаҳрида жойлашган РК-2 марказий қозонхона фаолияти билан танишилиб, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик таъминоти билан таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily