O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони — Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"
Жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказилган Парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.
Бугун, 5 ноябрь куни Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмасининг расмий очилиш маросими доирасида халқаро иқтисодий форум ўтказилди.
Тадбирда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене, Сербия Бош вазири Милош Вучевич, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ҳамда (видеомурожаат), БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби Ребека Гринспан (видеомурожаат), Словакия, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Покистон, Индонезия, Никарагуа, Танзания сингари жами 182 мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.
Форумдан сўнг делегациялар раҳбарлари 73 давлат қатнашаётган кўргазма фаолияти билан танишди.
Жорий йилнинг 5-10 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда фаҳрий меҳмон мақомида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси бугун, 4 ноябрь куни Шанхайга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказилди.