View in Telegram
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин! Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади. Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир», деб марҳамат қилганлар. Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барчамиз Ватанни ҳимоя қилишимиз, унинг гуллаб яшнаши йўлида муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим. Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди», деганлар. Термизий ривояти. Юртимиз сарҳадларини қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат қилсин, қилаётган барча хайрли ишларида Аллоҳ таоло мадaдкор бўлсин! 14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муборак бўлсин! 🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily