Ҳақиқат

Channel
Logo of the Telegram channel Ҳақиқат
@h_haqiqatPromote
1.68K
subscribers
Илм + Дин = Ҳақиқат (Н.Ербақон) Ҳазил ичида бўлса ҳақиқат - Бу Ибрат Содиқлик ва итоат - Енг мухими шу Кимга ният - Кимга қисмат Ҳақиқат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ақл ва ҳиссиётлар қарорлар қабул қилишда қандай рол ўйнайди?

Ақл ва ҳиссиётлар ўзаро боғлиқ бўлса-да, улар бир-биридан фарқ қиладиган, лекин бир-бирини тўлдирадиган икки хил психологик жараёндир. Уларнинг алоҳида рол ўйнаши билан бирга, улар биргаликда ишлайди ва инсоннинг қарор қабул қилишида муҳим таъсир кўрсатади.

Ақл ва ҳиссиётларнинг боғлиқлиги

Ақл ва ҳиссиётлар бир-бирига таянади ва инсоннинг хулқ-атвори ёки қарорларига таъсир кўрсатади:
1. Ҳиссиётлар қарорларни бошқаради:
• Ҳиссиётлар қарор қабул қилиш жараёнида “йўналиш белгиси” бўлиб хизмат қилади. Масалан, қўрқув хавфдан қочишга, қувонч эса ижобий йўналишда ҳаракат қилишга ундайди.
• Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳиссиётларни бошқара олмайдиган одамлар кўпинча нотўғри қарорлар қабул қилишади, чунки улар хавф ва фойдани аниқ баҳолай олмайдилар.
2. Ақл ҳиссиётларни бошқаради:
• Ақл ҳиссиётларни таҳлил қилади ва бошқаради. Масалан, кимдир сизни ғазаблантирганида, ақлингиз ҳиссий реакция кўрсатишни тўхтатиб, вазиятни тинчлик билан ҳал қилишга йўналтиради.
3. Интеграция:
• Идеал ҳолатда, инсон қарор қабул қилишда ақл ва ҳиссиётларни мувозанатда ишлатади. Бу баланс ҳиссий қарорларнинг мантиқий асосини топишга ва мантиқий қарорларнинг ҳиссий қийматини тушунишга ёрдам беради.

Мисоллар айтаман:
1. Фақат ҳиссиётга асосланган қарор:
• Катта харид қилишда, одам фақат қизиқиш ва завқ билан қарор қабул қилади, лекин кейинчалик молиявий оқибатлар ҳақида ўйлаб афсусланади.
2. Фақат ақлга асосланган қарор:
• Карьера танлашда фақат пул ва мантиқий фойдага асосланиб қарор қилиш, лекин иш завқ келтирмаслиги сабабли руҳий чарчашга олиб келиши мумкин.
3. Ақл ва ҳиссиётнинг уйғунлиги:
• Инсон қизиққан соҳа бўйича иш танласа ва бу соҳа иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали бўлса, қарор ақл ва ҳиссиётнинг муваффақиятли комбинацияси бўлади.

Хулоса
• Ақл ва ҳиссиётлар бир нарса эмас, лекин улар бир-бирини тўлдиради.
Ҳиссиётлар тезкор жавоб беради, ақл эса уларни мувозанатга келтиради ва узоқ муддатли оқибатларни ҳисобга олади.
• Идеал қарорлар ақл ва ҳиссиётларнинг уйғунлашган ҳолатида қабул қилинади.

Давоми бор


Сиз қандай ҳолатларда кўпроқ ҳиссиётларга ёки ақлга таянасиз? Бу мувозанатни қандай сақлашга ҳаракат қиласиз?

Ҳақиқат
Манзилга муҳаббат билан чиқиб,итоат билан йетасиз.Итоат бўлмаса,демак муҳаббат ҳам йўқ.

Ҳақиқат
#ИНСОНИЙЛИК

Бани Исроилнинг китобида "Кимки бир жонни ноҳақ ўлдирса, бутун инсониятни ўлдиргандек бўлибди; кимки бир жонни яшатса, бутун инсониятни яшатгандек бўлибди", деб ёзилган эди.

Бутун инсониятни юз марта яшатган инсонийлигимиз яшасин!

Ҳақиқат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛА ИНСТИТУТИ КАТТА ХАВФ ОСТИДА

Шу кунларда аёллар орасида "чидама" деган челленж фаол тарғиб қилинмоқда. Аввалига оилавий зўравонликларга чидамасликка чақирган бу челленж энди майда оилавий икир-чикирларга ҳам чидамасликка чақиряпти. Бундан кейин ҳам бу яна агрессивлашиб ва радикаллашиб боришига шубҳам йўқ.

Аслида бу ғоянинг илгари сурилишининг ўзи хато эди. Чунки оилавий зўравонликлар аёлларнинг чидамаслиги билан ҳал бўладиган муаммо эмас. Бу учун ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, ечим берилиши керак. Ўзи умуман икки одамнинг орасини ислоҳ қилиш жуда нозик масала бўлиб, буни шунчаки "чидама" дейиш билан ҳал қилиб бўлмайди.

Бир пайтлари ғарб давлатларида қилиниб, оила институтини парчалаб ташлаган бу каби радикал тарғибот кимга керак бўлиб қолгани менга қоронғу. Тўла ишонч билан айта оламанки, бу тарғиботни ташкиллаштираётганлар оила ҳақида етарли тушунчага эга эмас. Улар шунчаки жимжимадор, аммо таги пуч ғояларни илгари суришмоқда.

Тасаввур қилинг, давлатдаги ижтимоий муаммоларга ҳам одамларга "чидама" деб кўчага олиб чиқса нима бўлади!? Бунақа давлат пароканда бўлади. Муаммо чидамаслик билан эмас, ҳамма томонларнинг бирдек ҳаракат қилиши билан бартараф этилади.

Сўзим сўнгида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мен оилавий зўравонликларга мутлақ қаршиман. Бироқ, буни бартараф этиш учун "чидама" деб тарғибот қилишни радикал ёндашув деб ҳисоблайман. Агар чидамаслик ечим бўлганида, ғарб оила институти парчаланиб кетмас эди.

ВафоМўмин📌

Ҳақиқат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишнинг бу қорларию совуғи фақатгина иссиқ бошпанаси ва кийими борларга ёқади...

Ҳақиқат
Дунё ўзи бир матодир , дунё матоларининг енг яхшиси солиҳа аёлдир

Ҳақиқат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатдан тушган гул , яна жаннатга қайтди.Ифорини еса кўнглимда қолдирди.

Али розияллоҳу анҳу

Ҳақиқат
Ватан омон бўлсин

Ҳақиқат
Фаросат илм билан юқмайди

Ҳақиқат
Баъзан бир нарсага эҳтиёжинг бўлади-ю, унга етишга сенда қудрат, имкон бўлмайди. Баъзан сенда кўп нарсага қудрат ва имкон бўлади-ю, сенда унга эҳтиёж бўлмайди.

Ҳақиқат
— Эркакни қандай эркак эканлиги қандай аёлни танлаганидан билинади

Ҳақиқат
Енг яхши вақт бу - сен қадрлайдиган инсонлар бн бўлган вақтдир.

🤔Вақтингни қадрла🤔

Ҳақиқат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кетиб қолиш, чекиниш асли қўрқоқликдир, лекин уч ўринда ундай эмас:
1. Натижаси бўлмаган бемаъни баҳс-мунозара бўлаётган жойдан кетиб қолиш.
2. Келажаги бўлмаган ёмон муносабатлардан четланиб, кетиб қолиш.
3. Сенинг қадр-қимматингни билмайдиган жойдан узоқ бўлиш, чекиниш.

Ҳақиқат
Аҳволим чатоқ демоқ не ҳаддимизга,
Шукрлар бўлсин ҳар ҳолимизга


Ҳақиқат
— Тош деворлар орасидаги қоронғулигимнинг сендан бошқа деразаси йўқ оҳу кўзим…

Ҳақиқат
Сизни ҳақиқий севган киши — намозидан кейинги дуосида эслаган кишидир.

Ҳақиқат
Рамадан Мубарак❤️🥰
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily