✍️Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.
Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни бир маромда сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.
👉https://t.center/allogenez