❗️Турк халқларини бўлиш учун рус сиёсий технологлари қозоқларга тарихан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган сартларга (яъни, ўзбекларга) нисбатан ёмон муносабатни сингдиришди ва гўёки қозоқлар сўнгги 600 йил давомида мусулмон эмас, балки “тангричилар” бўлган деган тушунчани ёйишди. Қирғизларга эса уларнинг “қадимийлиги” орқали барча турклардан устунлик комплекси сингдирилди. Нўғайларга фақат улар Улуғ Улус ва Қрим хонлигининг меросхўрлари эканлиги уқтирилди. Татарлар ва бошқирдларга эса қозоқлар ва ўзбеклар ўртасидаги каби ўзаро ёмон муносабатни шакллантиришди ва ҳоказо.
Турк халқларини бўлиб ташлаш уларни кўп сонли, катта армияга ва атом қуролига эга Россия ва Хитойга қарши ёлғиз қолдириш осон бўлиши учун керак. Шунда қозоқлардан фойдали қазилмаларни арзон нархда сотиб олиш мумкин; қирғизлар ва ўзбеклар Россияда арзон ишчи кучи бўлади; уйғурлар ва қозоқлар контслагерларда сақланиши керак; татарлар, бошқирдлар, нўғайлар, тувлар, саҳа-ёқутлар ва бошқалар Москванинг босқинчилик урушларида “гўшт” бўлиб хизмат қилиши лозим.
Барча турклар Афросиёбнинг фарзандлари, барча тенгдир: қирғиз қозоқдан, қозоқ сарт-ўзбекдан, бошқирд татардан, турк саҳа-ёқутдан яхшироқ эмас ва ҳоказо. Аксини даъво қилганлар – туркларга ва ўз халқига душмандир.
Айнан шу сабаб, 250 миллион турк Россия, Хитой, АҚШ ва Европа билан тенг ҳуқуқли мулоқот қилиши учун - Турон керак.
Нурлан Салтаев, тарихчи мутахассисБатафсил Gorizontда...