View in Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машинанинг юкхонаси бир бурчагида ошхона пичоғи турган бўлса, мени жавобгар қилишадими? МЖТКнинг 185прим2-моддасига кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан ов қилишда, касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш, худди шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жавоб: йўқ, жавобгар қилишмайди. Сабаби: эътибор берган бўлсангиз, норма диспозицияси жамоат жойларида (очиқ (ғилофсиз) ҳолда) олиб юрганлик учун жавобгарлик белгилаган. Яъни, пичоқ транспорт воситасининг бир бурчагида эмас, ўзингизда бўлиши керак. Кодекс шуни тақиқлаган. Шунинг учун, мазкур нормалар мазмунини ходимларга қайтадан ўргатиш зарур. @generalissimo_marshal
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily