⚡️М-25 конидан яна водород сульфид сизиб чиқди. 4 киши ҳалок бўлгани маълум, жароҳатланганлар бор
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан яна водород сульфид чиқди. Маълум бўлишича, 4 киши ҳалок бўлган (расмий хабарга кўра, 2 киши) ва жароҳатланганлар ҳам бор. Кечки пайт Бойсунда Фавқулодда вазиятлар ва Энергетика вазирликлари раҳбарлари брифинг ўтказиши кутилмоқда.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/09/18/m-25/Telegram | Instagram | YouTube