Кредит бўйича аннуитет ёки дифференциал тўлов, қайси бири фойдали?Аввало икки тўлов усули ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиб олсак.
👉 Аннуитет шаклдаги тўловда — ойлик тўлов миқдори кредитнинг тўлиқ муддатида бир хил бўлади.
👉 Дифференциал шаклдаги тўловда — ойлик тўлов суммаси кредит муддатининг бошида юқори бўлади ва кредит муддатининг сўнггига қараб камайиб боради.
❗️Бунда, умумий кредит тўлов суммаси (асосий қарз ва фоизлари) аннуитет усулда тўланганида дифференциалга нисбатан кўпроқ бўлади.
Кредит тўлашда қайси бирини танлаган маъқул?Биз бир нечта мисолларни ўрганган ҳолда қуйидагича тавсия берамиз:
➖ агар кредит (ёки микроқарз) миқдори кам бўлса, шунингдек муддати қисқа бўлса дифференциал усулда кредит тўловини амалга оширган маъқул
(1-расм);
➖ агар кредит (ёки микроқарз) миқдори кўп бўлса ва муддати ҳам узоқ бўлса
(масалан, ипотека кредитларида), унда аннуитет усул орқали тўлов қилган фойдалироқ. Чунки бунда ойлик кредит юки сезиларли даражада паст бўлади.
(2-расм).
Аслида кредит тўлашда қайси усулни танлашингиз, сизнинг молиявий ҳолатингизга боғлиқ.
@bankmijoz