БУТУНЛИК
Бу очуннинг ғамлари кўп, ғамгин бўлма, азизам,
Ғамни кулги билан енгиб ўтажакмиз бўлиб мард.
Бу ҳаётнинг дардлари кўп, дардга тўлма, азизам,
Бизни қувонч енгса енгсин, асло енголмасин дард.
Бу очуннинг камлари кўп, кўп кўр бўлса нимам кам,
Мен ҳам сени борлингингча яхши кўрдим, мўл бўлдим.
Ярим эдинг, ярим эдим, қўшилишиб бўлдик жам,
Бахтимиз ҳам жилға эди, энди катта кўл бўлди.
2024 йил 26 декабр, соат 00:42
Фозил Фарҳод
👉 https://t.center/fozilfarhod 👈