ФАРЗАНДИНГИЗГА НИМА ЎРГАТЯПСИЗ?
Уйга қариндошлардан мехмонлар келишди. Меҳмонлардан иккита оиланинг 2-3 ёшлар атрофидаги фарзандлари бор эди.
Дастурхон тузалди, ҳамма йиғилди. Кичкина болакайлар ҳақида гап кетди. Хаммалари ўз фарзандларини мақтаб кетишди. Бунақа пайт 2 томон суҳбатдошлари бир бирини деярли тингламайди. Качон нариги томон гапини тугатадию, мен бошлайман деган хаёлда бўлади. Сухбатдошнинг айтаётган фикри давомида ўзининг фарзандини қайси томонини айтишни олдиндан ўйлаб туради.
Хуллас, ўзаро тингланмайдиган сухбат давомида биринчи оила ўз фарзандига амакини битта сўкиб қўйинг деган эди, у хам ўхшатиб барчанинг олдида
“палончини палон қилай” деб қолди. Кимдир уялган, кимдир лол...
Шу пайт иккинчи оила ўз фарзандига ўғлим бунақа пайт нима дейилади деб қолди ва 3 ёшлик бола ҳам ўхшатиб барчанинг олдида
“Астағфируллоҳ” деб қолди.
Яна шундай кимдир уялган, кимдир лол.
Ҳулоса чиқариш ўзингиздан...
bola_tarbiyasi
Farzand kamoli | Telegram