🌸Эр - хотиннинг ризқини шаршарага қиёсланиши ҳақида эшитгандим.
🌸Бунинг моҳияти шундаки, эр тирикчиликка пул топиш учун кўчага чиқса, эрнинг ишлаши бир сабаб бўлиб, ризқ оилага бамисоли шаршарадек қуйилади.
🌸Борди - ю, оиланинг ризқи кенгайишини мақсад қилиб, хотин ҳам пул топиш учун кўчага чиқса ҳам, ризқ кенгайиб қолмас экан. Яъниким, шаршара иккига бўлиниб қоларкан холос, оқаётган “ризқ“ кўпайиб қолмас экан.
🌸Бу дегани оилага аталган ризқ хотин ишламаса ҳам келаверади. Агар хотин ишлаш учун кўчага чиқса эрнинг топганидан барака кетаркан, валлоҳу аълам... Али Хўжа - Хўжа Али...
🌸Кўпинча эрга ёрдам ва қўшимча даромад илинжида аёлларнинг ишлаш учун кўчага ва ҳатто чет давлатларга ишлаш учун чиқишлари кузатилади.
🌸Шаъриат ҳукмлари орқали биламиз, аёлларнинг узоқ сафарга маҳрамсиз чиқишлари ёки номаҳрамлар билан ишлашларидан кўра, уй ишлари, эр хизмати ҳамда ўзлари ва фарзандлари тарбияси билан шуғулланишлари хайрлироқ эканлигини...
🌸Шаъриатга мувофиқ тарзда яшашда хайр бор. Шундай экан, хотин кўчада ишлагани билан эрнинг топганидан барака кўтариладиган бўлса, аёлларнинг беҳуда чарчаб, вақт йўқотишларидан не наф?!
©️Muzdalifa
Farzand kamoli | Telegram