View in Telegram
Қон — отадан, қалб — онадан.... Фарзанд генетикасини отасидан олади, аммо қалби онасига оид бўлади. Қони, суяклари отаники билан, қалби, марҳамати, муҳаббати, инсонларга нисбатан ғамхўрлиги, дини ва бутун инсоний хислатлари билан бирга қалбнинг касалликлари ҳам онаники билан бир хил бўлади. 🤍 Эсланг, Юсуф алайҳиссалом ва акалари бир отадан туғулган, аммо оналари бошқа ака-ука эдилар. Юсуф алайҳиссалом ва укалари Бинямин бошқа хулқда, қолган акалари эса умуман бошқа хулққа соҳиб бўлганлар. Чунки улар ҳам генни оталаридан, хулқ, муҳаббат, қалб, инсонийлик, ғамхўрликни эса оналаридан андоза қилиб олгандилар. Жуфт танлашда қалбига ҳам назар солинг, чунки ўша қалб фарзандларингизга кўчиб ўтади. Унутманг сиз фақатгина ўзингизга йўлдош эмас, фарзандларингизга қалб, дин, эътиқод ва уларнинг илк мадрасасини ҳам танлаяпсиз… Ёдда тутинг, қаттиқ қалбли, юраги ҳасадга тўла онадан, юмшоқ қалбли фарзанд дунёга келмайди… Farzand kamoli | Telegram
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily