#fikr
Қобул Дўсов ёзяпти:
"Айтишларича китоб ўқиш бўйича дунё давлатларининг топ 10 талигида дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиёти бўлмиш Хитой биринчи ўринда экан. Кейин эса Россия, олтинчи ўринда АҚШ. Бу ўнталик орасида биронтаям мусулмон давлатлари йўқ. Биз ҳалиям хаждан келганларни дабдаба билан кутиб олиш жоизми ёки йўқми, поёндоз солиб кутиб олса савоб бўладими гуноҳми-деган масалаларни ҳал қиляпмиз.
Бир биримизни кофирдан олиб салафийга солиб, намозда кимдир жаҳрий амин деб юборса оғзига уриб, итдай калтаклаяпмиз. Ўзимиз эса, тақвони ёқиб олиб Худо кимлигини билмаган Хитойнинг молларини мақтаб сотаяпмиз, машинасини минаяпмиз, кийимларини кийяпмиз...
Олимга, таълимга, китобга, мактабга бир сўм беришни жон беришдан ҳам оғир биладиган, артисга 10 минг долларлаб пул сочадиган, овқат, уй, машина ва дабдабага ўч бир ажойиб, ғалати миллатмиз, ғалати элмиз, ўзлигини унутган, чегараларда қўшниларидан калтак еб юрадиган қолоқ ва қўрқоқ халқ бўлиб қолдик..."