View in Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЙИЛ МУНОЖОТИ Вақтнинг чопқирлигига ҳайратим тугамасдир, Йилнинг ўтиши гўё чақнаган чақмоқ мисол. Йил надир, умр ўзи аслида бир нафасдир, Эшикдан кириб шу он дарчадан чиқмоқ мисол. Беш юз йил яшар эмиш тоғ аҳли бир қабила, Сабрни маслак билиб, қаноатни тоат деб. Уй тикламас эмишлар биргина сабаб ила, Шу озгина умрга ранж чекмоқ на ҳожат деб. Бу-ку бир афсонадир,аслида аҳли олам Одамдек яшаш истар шу беш кунлик дунёда. Жаҳондан умид узмас умри ўтиб борса ҳам, Ёши улғайган сари орзулари зиёда. Инсондек яшамоқнинг асли шудир маъноси, Юрт севгиси бизларга юракдаги қондандир, Бу муқаддас туйғуда аждодларнинг нидоси, Ҳадис сўзи - Ватанга муҳаббат имондандир. Имонимни бутун қил, юртимни нурафшон қил, Пок, ҳалол йўлларинггга бизни йўлла, Илоҳим. Ватаним кемасини долғалардан омон қил, Бу поёнсиз уммонда ўзинг қўлла, Илоҳим. Юракларга меҳр сол, адоватдан қил йироқ, Бу кунги заҳматларнинг оқибати қут бўлсин. Эркка ташна элимнинг бахти бўлсин ярқироқ, Осмони ёруғ бўлсин, насибаси бут бўлсин. Эркин Воҳидов
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily