View in Telegram
☀️ ДЎСТГА  ДЕГАНИМ Инсон тилини Тил билар инсон тушунибдир. Дил дилни ва лек,       Ўйлама, осон тушунибдир. Рост сўзни дедим:        Жонни қўйиб ўртага, аммо Жон дўст деганим,        Ваҳ, уни ёлғон тушунибдир. Аччиқ эса ҳам        Чинни демак шарти садоқат, Дўст англамаса,        Ёт буни қай он тушунибдир. Мард мардни танир,       Дардни билар кўксида дард бор, Жон садқасини       Жони фидо жон тушунибдир. Исёнли дилим       Англамагай ғофил одамлар, Кўнглимни фақат       Соҳиби исён тушунибдир. Эркин, ғазалинг       Оқилу нодон уқиб олди, Оқил ўзича,       Ўзгача нодон тушунибдир. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил 👇👇👇 🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.center/erkinvohidovijodi 🌐 www.erkinvohidov.com
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily