#Қонунчиликдаги_янгиликларОммавий аҳамиятга эга объектлар эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун архитектура танлови мажбурий ўтказилади
“Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарор
(ПҚ–378-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга кўра,
2023 йил 1 январдан таълим вазирликлари, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва Спорт вазирликлари ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг
ҳудудий филиаллари тугатилади.
⏩ Тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ишлари ҳокимликлар ҳузуридаги
“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.
🔄 2023 йил 1 январгача юқоридаги инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.
🗓 2023 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси томонидан
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
📁 2022 йил 1 декабргача Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади.
🚫 Лойиҳанинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда
буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.
📊 2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.
❗️2023 йил 1 январдан оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан
архитектура танлови мажбурий ўтказилади.
🏢 Қарорга кўра, Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида
Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
📲 2023 йил 1 июлгача фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш учун берилган барча ҳужжатлар, қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи
очиқ электрон тизим яратилади.
✅@Bukharainfouz