АЁЛ СЕГРЕГАЦИЯСИНИ ЁҚЛАБ ЧИҚҚАН ИМОМ ҲАЙФСАН ОЛДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ички назорат комиссияси йиғилишининг 2024 йил 25 ноябрдаги 6-сон баённомаси қарорига мувофиқ:
Самарқанд шаҳри «Дамариқ» масжиди имом ноиби А.Ҳасановнинг ижтимоий тармоқларда мунозарага сабаб бўлган чиқиши орқали ўз вазифасига эътиборсиз ёндашгани ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 2021 йил 30 ноябрдаги «Жамоат олдида ва ижтимоий тармоқларда чиқишларни тартибга солиш бўйича» 01А/198-сонли буйруғи, 2022 йил 30 ноябрдаги «Интернет тармоғида чиқишларни тартибга солиш» бўйича 01А/194-сонли буйруғи талабларини қўпол равишда бузгани учун «ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилиб, Диний идора томонидан ташкил қилинадиган Ҳаж ва Умра тадбирларида ишчи гуруҳ аъзоси ёки гуруҳ раҳбари сифатида иштироки чекланди ва 1 йил давомида рағбатлантирилмайди.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube