АЛЛАМЖОНОВГА СУИҚАСДДА ГУМОНЛАНГАН ЖАВЛОН ЮНУСОВ ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ЭКСТРАДИЦИЯ ҚИЛИНДИ
Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари жадал олиб борилмоқда.
Бош прокуратуранинг
маълум қилишича, ушбу жиноятга алоқадор айбланувчилардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Шунингдек, қидирувда бўлган яна бир айбланувчи К.С. Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг билан ҳам тергов жараёнлари давом эттирилган.
Ҳодиса доирасида олиб борилган тергов ишлари жараёнида ҳодиса содир бўлган жой ҳамда айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналар кўздан кечирилган. Шунингдек, улар истиқомат қилган хонадонларда тинтув ўтказилиб, ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинган.
Тезкор қидирув натижасида жиноятга алоқадор бўлган 7 нафар шахс аниқланган бўлиб, улардан 5 нафари қамоққа олинган Яна 2 нафарга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ҳозирда ҳам давом этмоқда.
💬Telegram |
📱Facebook |
🐦Twitter |
📱Instagram |
▶️YouTube