🌐Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди
💬 2024 йил 27 ноябрь куни Индонезия Республикасида ҳудудий ҳокимият органларининг сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайловлар мамлакат тарихидаги энг йирик сиёсий жараён бўлиб, илк бор деярли бутун мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олди. Маҳаллий сайловларда 37 та провинция, 415 та туман ва 93 та шаҳарда сайловчилар губернаторлар, шаҳар ҳокимлари ва туман раҳбарларини сайладилар.
🔔Марказий сайлов комиссияси ўринбосари Б. Кучкаров Санкт-Петербургда халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда
💬 2024 йил 21 ноябрь куни Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларнинг Парламентлараро Aссамблеяси шафелигида “МДҲдаги сайловларни 30 йиллик халқаро кузатуви: тажриба ва амалий натижалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
💬 17 ноябрь куни Қирғизистонда маҳаллий кенгаш сайловлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси мазкур сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.