Синглингизни йўқланг...
Ўчмас дилда, юракда доғдир,
Ҳаёт оғир, гохо яккалар,
Сизни кўрса, яшнаган боғдир,
Синглингизни йўқланг Акалар.
Унсин дейсиз, пойингизда гул,
Ана сизга хажу маккалар,
Соғинчлардан вайрона кўнгил,
Синглингизни, йўқланг Акалар.
Пойлаб келар йўлларингиз,
Ювилади ёшга чаккалар,
Унутманг хеч жигарларингиз.
Синглингизни, йўқланг Акалар.
Ишда балким, уйдадир ёри
Рўзғорига қилинг бозорди
Тугаб битсин, дилда озори,
Синглингизни йўқланг Акалар.
Ўтмоқда кун, ғанимат ойлар,
Хар лахзаси, соғинчни жойлар,
Келарми? Деб, йўлингиз пойлар,
Синглингизни, йўқланг Акалар.
Дунёлари, кўзга тор бўлган,
Бир кўргани дойим бор бўлган
Ўтингани дилда ор бўлган
Синглингизни йўқланг Акалар.
👉🏻 @Dorilar_Plus