ЁШЛИКДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ТЎЛАШ
#ҳалол_ҳаром
❓1522-CАВОЛ: Мен ёшлигимда қўшнимизга катта молиявий зарар етказганман. Шуни тўлаб беришим керакми? Орадан 40 йилдан ортиқ вақт ўтган.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда зиён кўрган киши билан гаплашиб, зарарни қандай қоплашни келишиб олинади.
Шаръий қоидаларга кўра ўзгаларга қасддан етказилган зарарларни қоплаб бериш лозим бўлади. Бола балоғатга етмаган вақтда зарар етказган бўлсада, уни тўлаб бериш шарт бўлади. Ёшлик чоғида тўлашга имкони бўлмаса, имкон бўладиган вақтгача кутиб турилади, лекин унинг ота-онасидан ундирилмайди.
Маълум бир маҳсулотга зарар етказилган бўлса, тўлаш пайтида шу маҳсулотни бериш ёки унинг ўрнига бошқа бирор буюм беришни ўзаро келишиб олиш ҳам мумкин. Агар зарар кўрган киши ҳеч қандай тўловларсиз рози бўлса, бу унинг ихтиёридаги ишдир. Бу билан зарар етказган киши қарздан қутилади. Аммо зарар кўрган кишини зарардан кечишга мажбур қилинмайди (“Раддул муҳтор”, “Мажаллатул аҳкамил адлийя” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar