View in Telegram
Дил синиқлари
*** Бир замонлар Кунгабоқар даласи олдида Кулиб хайрлашгувчи ошиқлар эдик Бошимизда турарди порлаб Кўкнинг улкан кунгабоқари – Ҳадафларга сиғмас ҳадсиз сарилиги билан Сен сурурнинг олтин донларила Гўваржин боқардинг Мен қизил гул иси билан Капалак ўстирардим Умидимнинг боши қоронғу эди Кўк кунгабоқари теграсин Баҳайбат боларидай айланаётган сайёраларга ...Энди аҳволимизга боқ Нима бўлди бизга, севгилим? Врубелнинг изтироб чекаётган иблиси каби* Ҳолимиз афтода бунчалар Наҳот, иккимизни яна Вақт машинаси туртиб юборган бўлса? Ноябрь туманлигин оралаб юрган Кулранг руҳлар бизга хайрихоҳ эмасмиди? Биласанми, ҳеч нимани ўйлагим келмаяпти Илло, кеч куз На қуёшни севар, На кунгабоқарларни *Врубелнинг “Ўтирган иблис” асарига ишора Гулноз Мўминова 30.11.-01.12.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start