View in Telegram
ТИЛЛАНИСО ... дан СAРИҚҚA "Ҳаво"ни ўқидим кеча ярим тунгача ярмини. Кўнглимга энг кирган шеърлардан бири - "Июль" бўлди. Шеърнинг метафизикаси шундаки - ҳамма нарса ўша тошларнинг қарс-қурсидан кейин бошланаркан. Қолгани юрагизда қўпаркан. Майда тошлар қарс-қурс қилади. Тоғ тошлари гурсиллаб қулайди. Шоир агар гурсиллашни тасвирлаганда шеър тугарди. Aммо қарс-қурс билан шеърнинг давоми юракда бошланди. Чунки тоғ қулаши ҳам икки кичик тошнинг юмалашидан бошланади. "Ҳаво" тўплами ҳам ўтиш метафизикаси ҳақида. ... (уч нуқтадан) сариққа ўтиш. Тўпламда сариқнинг шарпалари кезади (сари китоб, сариқ тулки, сариқ илон...). Бунгача руҳ қандай эди -билолмаймиз. Уч нуқта улар. Aммо энди сариққа ўтиш палласида - июль келган. Шоир аёл сифатида эса макондан маконсизликка ўтади ("Феминистнинг шеъри" ни ўқинг.) Чунки у макон - Шарқ билан рўпара -рўпара келган. Шарқни қутқарса, уни қутқариб бўлмайди. Кейин макондан - Шарқдан ажралиб чиқиб, шиша ичидаги жонсиз қўғирчоқ бўлади. Шоир "Ҳаво" да дахлсизликни излайди - эгаси бор нарсалар дахлсиз дейди ҳатто. Энди эгалими қўғирчоқ, йўқми билмаймиз - аммо у маконсизликка, дахлсизликка кўчяпти. Шеърларда ўтиш метафизикаси шу тарзда сузади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily