O'zLiDeP депутати хусусий ОТМларни ҳимоя қилиб, майдонга чиқди🔵 Куни кеча Республика олий таълим Кенгашининг нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ўтказиш бўйича чиқарилган баённомаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
🔴 Қонунларимизда тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатланган, ҳеч бир ташкилот қонунга асосланмай туриб, тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, нодавлат олий таълим муассасаларига турли тўловлар жорий қилиш ваколатига эга эмас.
✅ O'zLiDeP депутати Д.Артиқов баённоманинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда
ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраб
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда
Бош прокурорга "Депутат сўрови"
юборди.🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг