АПЛ 23-турининг марказий баҳси Манчестерда бўлиб ўтади. “ПСЖ”га қарши ўйинда танқид остига олинган “шаҳарликлар” ҳимоя чизиғида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
“Нефть нархи пасайганида, Россия ва Украина уруши дарҳол тугарди” — Трамп
У Саудия Арабистонини нархни пасайтиришга чақирди ва қироллик АҚШга 600 млрд доллар сармоя киритишини айтди. “Валиаҳд шаҳзодадан уни 1 триллионга айлантиришни сўрайман, у яхши йигит”, деди Трамп.
Банк ходимасининг фирибгарлиги бўйича материал тайёрлаган MY5 канали мухбирига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди
“Эмишки, журналист банк ходимасининг шаъни ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди”, деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.
Буюрмаган бойлик: СССР ва Россиядаги АҚШ агентларини фош этиб, миллионэрга айланган МРБ агенти
АҚШ Марказий разведка бошқармаси 31 йилдан кўпроқ фаолият олиб борган бўлса-да, ҳеч қачон энг яхши агент сифатида эътироф этилмаган Олдрич Хейзен Эймс КГБ томонидан муваффақиятли ёлланган шахс сифатида тарихда қолди.
У 1985 йилдан 1994 йилга қадар МРБга ишловчи 25 нафардан ортиқ СССР ва Россия фуқароларини тутиб берган. Шундан ўн нафардан зиёди отувга ҳукм қилинган. Унинг фош этилиши Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида шов-шувли дипломатик можарога сабаб бўлганди.
Учлик ўқи давлатлари учун 1944 йил оғир келди. АҚШ саноати ҳарбий рельсларга тушиб, ўз қаршисидаги барча нарсани яксон қилар экан, Япония Тинч океанидаги мавқейини бой берди. Империя тақдири хавф остида қолгач, японлар тарихда илк бор худкушлик тактикасини қўллади. Мақолада унинг сабаблари, учувчилар ўзини ўлдиришдек оғир вазифага қандай тайёрлангани ҳамда мазкур ёндашувнинг натижалари ҳақида сўз боради.