View in Telegram
*** Бу кўнгул устина қорлар ёғдилар, Боғларин пайҳонлаб ўтди бўронлар. Ақллар, фикрлар ҳайрон боқдилар, Унинг қайтар вақти бўлди ёронлар. Кўнгул кулбасини обод этган гул, Ҳимматингга қуллуқ, раҳмингга қуллуқ. Ахир нимани ҳам кўрди бу кўнгул, Гоҳида султонлик, гоҳида қуллик... Бу кўнгул меҳридан тошлар эриди, Қўшиққа айланди нолаи зорлар. Сулаймон сурури-сафар қариди, Унинг қайтар вақти бўлди, ағёрлар. Кимнидир қарғади, кимнидир суйди, Сумбула сувига тўйинган кўнгул... Бу кўнгул хокисор катта йўл эди, Ўздан бошқа ҳеч ким юрмаган бир йўл. ©️Эшқобил ШУКУР @dadaxonmuhammadiy
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily