View in Telegram
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олаётганида ушланди Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Учтепа тумани ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 квадрат метр ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ушбу ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш), 168 (фирибгарлик), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилш) ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган шахс ҳисобланади. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик, жуда кўп миқдорда) ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди (пора бериш, жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily