👍 Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (915-сон, 30.12.2024 й.) билан “Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Туристик кластерларни ташкил этиш ва туристик кластер мақомини олиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
👍 туристик кластер фаолияти туроператор – меҳмонхона – транспорт – хизматларини кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинганлиги;
👍 туристик кластер ҳудудида сиғими камида 40 нафар меҳмон учун мўлжалланган жойлаштириш воситасининг мавжудлиги;
👍 туристик кластер ҳудудида маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларини (эсдалик совғалари) сотиш шохобчалари (камида битта савдо нуқтаси) мавжудлиги.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube