👍Ҳурматли прокуратура ходимлари!
8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Бизнес-омбудсман девони муборакбод этади!
Қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, тадбиркорлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек шарафли вазифани адо этиб келаётган прокуратура ходимларининг фидокорона меҳнати жамиятимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Ушбу қутлуғ айёмда барча прокуратура ходимларига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube