View in Telegram
Biznes-ombudsman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍
Тадбиркорнинг 788 млн сўм қарздорлиги Бизнес-омбудсман ёрдамида ундирилди
Хусусий корхона раҳбари қарздорлик ундириб берилмаётганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, ТИФ "Миллий банк"дан "Абдушукур ота" ХК (номи ўзгартирилган) фойдасига 788 млн сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлимига келиб тушган кундан бошлаб ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида МИБ томонидан рўйхатга олувчи ташкилотларга сўровномалар юборилган. Қарздорга тегишли автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар Тошкент шаҳрида хам мавжудлиги аниқланиб, банд қўйилган бўлса-да, тадбиркорнинг пули ундирилмаган. Вакил девони аралашуви билан 788 млн сўм Тошкент шаҳрида ундирилиб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Website|
Telegram|
Instagram|
Facebook|
X|
Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start