🔵Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилмоқда
📆 “Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:
➡️экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
➡️экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.
Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг
2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун
2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube