View in Telegram
Менинг хаёлотим. Мана шу “маънавият экспертиза” қандай ўтказилади? Маънавият деган нарса ўзи нима? Миллийликчи? У қаерда бошланиб қаерда тугайди? “Маънавият экспертиза” қайси микроскоп ёрдамида ўтказишади? Шуларни бир тасаввур қилиб кўрингда… Мен буни мана бундай тасаввур қиляпман? Ғофур Ғуломнинг “Шум бола” асаридаги Ҳожи бобо ва нашаванд чоллар ҳақидаги парчани эсланг… худди ўша ёшдаги чолларни хаёлингизга келтиринг… бир хонада ўтириб олишган, бир гуруҳ шум бола ёшидаги ёш болалар мултьфильм яратиб ўша қарияларга беришди. Мултьфильм шунақанги табиийки, ёш болалар дунёни қандай кўришса, шундай тасвирлаб олиб келишган… Лекин буни қарангки, мултьфильм қаҳрамони соқолли одам… Мана шу ерда ҳалиги Ҳожи бобо… “бай, бай… бунақа бўлиши мумкинми, биринчи зарбада белларигача, иккинчи зарбада бўйниларигача бўлади”, деб ҳалиги қаҳрамоннинг соқолини олдириб ташласа, яна бир жойда қиз қаҳрамоннинг юпкаси тиззасидан салгина баланд бўлиб қолган бўлса, шунда ҳам маънавиятимизга тўғри келмайди, ёшларимизнинг онгини бузади, миллийлигимиз қаерда қолади деган шиорлар билан ахлатга ирғитамизми? Ўзи миллийлик, маънавият деган тушунчаларнинг тамал нуқтаси борми? Мана бу миллийлик, мана бу номиллийлик деган жойи борми ёки пахта гулли дўппи кийиб олса, бўлдими, миллийлик бўлиб кетаверадими? Кейин глобализация жараёнида миллийликнинг ўрни қаерда? Ишлаб калламаяпти… @bektoshkhatamov
Telegram Center
Telegram Center
Channel