Маркетинг трюклар.
Ҳар қандай товар ёки хизматни сотиш учун албатта маркетинг керак, маркетинг компания учун жуда муҳим ҳисобланади. Дунёда жуда кўплаб маркетинг усулларини учратишингиз мумкин, ҳар қандай рекламада сиз маркетингнинг бир трюкига гувоҳ бўласиз.
Маркетингда одамларнинг эътиборини жалб қилиш, савдони ошириш ва брендга садоқатни мустаҳкамлаш учун турли хил трюклар ва стратегиялардан фойдаланилади.
Қуйида баъзи машҳур маркетинг трюклари сизга мисол қилиб келтираман, умуман қандайдир реклама ёки маркетинг кампания қилишда шу усуллардан бирига мослаштирсангиз, маркетинг яна ҳам жонли ишлайди.
1.
Қўрқитиш тактикасидан фойдаланиш (FOMO): “Йўқотиш қўрқуви” (Fear of Missing Out) одамларни товар ёки хизматни тезроқ харид қилишга ундайди. Масалан, “фақат бугун 50% чегирма!” ёки “маҳсулот чекланган миқдорда қолди” каби иборалар истеъмолчиларда таъқиб қилиш туйғусини келтириб чиқаради ва уларни тезроқ қарор қабул қилишга ундайди.
2.
Ижтимоий далиллар (Social Proof): Истеъмолчилар бошқаларнинг фикрига кўп ишонади. Шундай экан, маркетологлар маҳсулотни машҳур инсонлар ёки кўп сонли фойдаланувчилар орқали реклама қилади. Мисол учун, ижтимоий тармоқларда блогер ва инфлуэнсерлар томонидан тавсия қилинаётган маҳсулотлар истеъмолчилар учун ишончлироқ туюлади.
3.
Чегирмалар ва “бирни олсангиз, иккинчиси бепул” таклифлари: Бу тактика харидорга қўшимча арзонлаштириш имкониятини беради. “3ни сотиб ол ва биттасини бепул ол” ёки “фақат бугун 40% чегирма” каби таклифлар, истеъмолчига кўпроқ сарфлашни ўйлаттириб, сотиб олишга ундайди.
4.
Психологик нарх белгилаш: Масалан, маҳсулот нархини $100 эмас, балки $99.99 қилиб қўйиш. Бу кичик фарқга қарамай, харидорлар нархни арзонроқ деб қабул қилади. Бундай маркетинг тактикаси харидорнинг психологик туйғуларини ишлатади.
5.
Чегараларни яратиш: Товар ёки хизматни чекланган миқдорда ёки вақт оралиғида таклиф қилиш орқали уни янада қадрли қилиш. Масалан, “фақат 50 дона қолди” ёки “кампания бир неча кун давом этади” деган таклифлар орқали истеъмолчига тезроқ қарор қабул қилиш босими сездиради.
6.
Маҳсулотни катта қадрият билан кўрсатиш: Истеъмолчи учун маҳсулотнинг афзалликларини жозибадор қилиб кўрсатиш. Масалан, маҳсулот нафақат эҳтиёжни қондиради, балки ҳаётни яхшилаш, фойдали одатларни шакллантириш ёки келажакка сармоя сифатида таклиф қилиниши мумкин.
7.
Қимматли туҳфалар ва бонуслар: Қимматли туҳфалар бериш билан истеъмолчиларни ўзига жалб қилиш. Бундай кампанияларда истеъмолчи харид қилади ва қўшимча бонусларга эга бўлади. Бонус сифатида кичик ҳадялар, арзонлаштирилган маҳсулотлар ёки эксклюзив таклифлар бўлиши мумкин.
8.
Ички маркетинг (Storytelling): Маҳсулот ёки бренднинг ортидаги тарихни айтиб бериш истеъмолчиларни ҳиссий боғлиқликка чорлайди. Масалан, кичик бизнеслар ўз маҳсулотларининг қўлда ишлангани ёки оилавий тадбиркорлик асосида ривожланганини таъкидлаши мумкин.
9.
Қимматли маҳсулотлар қаторини яратиш: “Примиум” ёки “люкс” тоифадаги маҳсулотларнинг мавжудлиги истеъмолчиларга брендни юқори сифатли ва қадрли деб қабул қилишга ёрдам беради. Бундай маҳсулотлар умумий нархланиш даражасини ошириб, бошқа маҳсулотларга ҳам талабни ошириши мумкин.
Ушбу маркетинг стратегиялари истеъмолчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, брендлар учун фойдали натижаларга олиб келади.
@bektoshkhatamov