Хар бир ишда хикмат бор..!
Бир подшохнинг қўлига яра
чиқиб, битта бармоғини кесиб
ташланибди. Шунда буни
хосиятини барча аёнларини
чақириб уни башоратини
сўрабди. Хаттоки кучли
мунажжимлар хам бунинг
аломати ёмон деб
билимсизларча жавоб
беришибди. Шунда оқил дўсти
вазири бу яхшилик
аломатидир " Хар бир ишда
хикмат бор " деб кулиб
қўйибди. Шох " Мен
бармоғимдан ажралсаму... сен
эса шундан ҳам хикмат
қидирасанми ? " деб вазирини
зиндонбанд қилибди. Ғазабини
сўндириш учун овга чиқиб
кетибди. Бир кийикни
орқасидан қувиб-қувиб
одамхўрлар қабиласига тушиб
қолибди. Уша куни
одамхўрларнинг қурбонлик
байрами экан. Шохни тутиб
эндигина ўлдирмоқчи
бўлганларида шохни бармоғи
йўқлигини кўриб қўйиб
юборишибди. Чунки
қурбонликка бутун
яраланмаган одам сўйиш
қоидаси бор экан. Шох шу
ондаёқ зиндонга вазири олдига
бориб, ундан " Нохақ
зиндонбанд қилганим учун
кечир " деб воқеани айтиб
берибди. Шунда доно вазир
хафа бўлманг " Бунда хам бир
хикмат бор " дебди. " Мени
қўлим кесилганини хикматини
тушундим, лекин сени
зиндонбанд қилинганини
хикмати нима? " деб хайрон
бўлиб сўрабди. " Агар мани
зиндонбанд қилмаганингизда
хар сафаргидек овга бирга
чиқардик. Одамхўрлар сизни
қўйиб юбориб мени
қурбонлик қилишган бўлар
эди.
" деб жавоб берибди.
Хар бир ишда хикмат бор ин ша Аллах...
https://t.center/+lbg2cPo3ICk3ZDRi