View in Telegram
​​Бугун тупроқдош синглим, қаландар руҳли шоира Гулҳаё Анорованинг туғилган куни. Толеинг баланд, бахтинг бутун, қаламинг баракали бўлсин! ~ ~ ~ Пахса деворларнинг кафтида чизиқ - Булут манглайидан оққан қаро тер. Қай фурсат итқитар зил кўрпасини Қачондир уйқуга кетган Она Ер? Сескансанг ёмғирнинг шовуллашидан Ойдан томиб турган нурдай бемажол. О, туннинг қўйнида мажнуна толлар - Сарғиш духобага бурканган аёл. Чақмоқлар кезаркан кенгликлар аро, Дарз еган товондай ёрилар осмон. Томчиман бир пайтлар тупроққа синган, Мен қадимий оҳанг - талқини ёлғон. Пахса девордирман. Кафтимда йўллар - Осмон манглайидан оққан қаро тер... Гулҳаё АНОРОВА Ушбу ҳавола орқали Гулҳаёнинг ижоди билан танишинг https://t.center/GulhayoAVRON
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily