View in Telegram
ЯНГИ ЙИЛ Тарк этар орзуманд яна бир йилим, Умрим тақвимини олтин дамлари. Сен ҳам улғайдинг-ку менинг севгилим. Эски йилда қолсин ҳижрон ғамлари. Янги уфқларни кўрсат янги йил, Жўшқин муҳаббатни истайман яна. Юрагини топиб, қучиб ол эй дил, Бир бор ўпич-бўса олай шарқона. Энди ёғду боис сурилар аста, Тақдирим қоронғу дарпардалари. Кўзимга кўринар гўзал барваста, Севгидан товланар соч толалари. Мен сенга интилгум, сен билан бирга, Орзулар шаҳрига қўярман қадам. Бу ҳислар мени ё осади дорга, Ё калитсиз очгум ишқ қулфини ҳам. Ёнимга кела қол жонгинам бир зум, Мен муқим эмасман ушбу заминда. Севги шаробидан ичай бир қултум, Янги йил, янги ой ва янги кунда. Янги йил у билан кўришай висол, Келажак умримдан, олма хавотир. Менга ширин ғамлар ҳадя эта қол, Янги йил, бахтли йил, севги тўла йил. © Маҳмуд АБДУЛҲАМИД •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily