View in Telegram
Барака ХАЙРУЛЛОҲ
ОХИРАТ Бирор ноҳақликни кўрсам гоҳида, Индамай кетаман, ёнмайман тутаб. Манзилим кўнглимнинг хавфли роҳида, Боғбон дарахтларни қўйгандек бутаб. Кема чизаётган рассомман гўё, Сўзламай бўлмайди, келганда гали. Ичиб кўрилмаган шаробдир рўё, Ўзим денгизларда сузмадим ҳали. Бошимга балодир дунё деганлар, Кўчган жойларимиз кетар сувалиб. Номаъқул бузоқнинг гўштин еганлар, Адолатли кунда қолманг чувалиб. 26.12.2024 й. Барака ХАЙРУЛЛОҲ
https://t.center/baraka_xayrulloh
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start