ТАФТ
Бу сирни шунчаки куйлама, эй, ёр,
Мен унинг ичига жойландим кўп бор.
Ишқ учун одамлар ҳеч қурмасин дор,
Ажиб нур сочади кўкда шул Қуёш...
Бахтни англаб борар, улғаяр ҳар дил,
Ризқ учун қайғурма, сен ўзингни бил.
Биз билан иши йўқ, тўхтамайди мил,
Ажиб нур сочади кўкда шул Қуёш...
Ҳаёт неъмат эрур, ҳислар ҳам ҳатто,
Жуда гўзал тўлар барча кам ҳатто.
Сокин жойда ёниб турар шам ҳатто,
Ажиб нур сочади кўкда шул Қуёш...
14.12.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ
https://t.center/baraka_xayrulloh