Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов Ўзбекистон билан рақобат ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди:
"Айни пайтда Ўзбекистон бокс терма жамоаси биринчи ўринда турибди. Сўнгги Осиё чемпионатида улар фақат қозоғистонлик рақибларга ютқазишди. Ўзаро ҳисоб 6:6 бўлди. Улар мусобақада асосий таркиб билан қатнашишмади дейиш нотўғри бўларди. Мусобақага яхши боксчилар билан келишди ва улар олдида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлиш вазифаси турганди".
Обуна бўлинг: Universal