View in Telegram
Биздан 6 карра бой Қозоғистонда автомобиль олди-сотдисини расмийлаштириш 13 карра арзон! Келинг, узоққа бормайлик. Қозоғистонда автомобиль олди-сотдисини расмийлаштириш қандай ва қанчага тушади? Биринчидан, бунинг учун нотариус ва "ГАИ"га бориш ҳам шарт эмас. Уйдан туриб ёки банкларнинг мобил иловаси орқали (kaspi.kz билан масалан) ҳам хизматдан фойдаланиш мумкин. Иккинчидан, автомобиль рақамингиз ва техпаспортни уйингизга келтириб беришади ёки давлат хизматлари марказидан (ЦОН) бориб олишингиз мумкин. Учинчидан ва бу энг асосийси, хизматлар учун тўлов Ўзбекистонга нисбатан солиштирганда сув текин: Давлат рақами 2,8 АЕК (БҲМ); Техпаспорт 1,25 АЭК; Рўйхатдан ўтказиш 0,25 АЭК. Жами 4,3 АЭК, бу 15 876 тенге, сўмда 411 минг сўм. Яъни, автомобиль олди сотди битимини расмийлаштириш учун қўшнисидан 6 карра бой қозоқ қардошлар ўзбеклардан 13 карра камроқ пул тўлайди. Яна нотариус, ГАИ қилиб овора бўлмайди, навбатда турмайди, вақтини йўқотмайди, асаби ва соғлиғини кетказмайди. Нимага бизда бу имконсиз? Қайсидир тўда оч қоладими? Ўртамчилар кўчада қоладими? Балки шунинг учун ҳам камбағалдирмиз? Балки турли ўйлаб топилган предлоглар билан таланмаётган мамлакатларда халқ бойроқ яшар? Манба
Telegram Center
Telegram Center
Channel