#Турфа_тақдирлар_11 #Гулинур ...яхшимисиз Феруза опа?...Муяссар ташқарига чиқгач, ҳаёл бн ўтирган қизни олдига келиб сўради....аҳволингиз яхшими?
...ёмон. жудаям ёмон. Қандай оилам бор эди. Қаёқдаги ақидапарастларга эргашиб, шундай оиламдан кечдим. Эвазига дадам тенги одамни вақтинчалик қўғирчоғига айландим.
Феруза кўзлари ёшланиб. Ўғли ва Нодирни ўйлади.
...опа ҳали ҳаммаси яхши бўлади...Муяссар уни қўлидан тутиб далда бергандай бўлди.
# # #
Зарнигор амалиёти тугаб ўқишга қайтди. Дугонасини ҳаётини ўйласа унга ачинарди.
Кунлар ўтиб орадан уч ой ўтиб кетди.
Бу орада Нодир қайнонасидан ўғлини олди. Аввал қаршилик қилди қайнонаси. Аммо онаси йўқ бўлгани учун, бола Нодирга берилди. Нодир оиласи бн шаҳарда квартирада яшарди. Бир ойга ишидан та‘тил олиб Ўғли билан бир ойга онасини олдига. Я‘ни катта шаҳардан туманга борди. Ўша ерда бироз чалғийман деб ўйлади.
Ишдан қолиб ўғли билан вақт ўтказмоқчи эди. Аммо туманидаги шифохонага янги жарроҳ келгани сабаб, Нодирдан малака оширишига ёрдам беришини сўрашди.
Касбига содиқ бўлган Нодир ҳам рози бўлди. Ўғлини онасига топшириб ўзи ўша ерда ишлай бошлади.
####
....Замира яхшимисиз? Нега букчайиб қолдингиз?....Шалола қунишиб қолган Замирадан ҳавотир билан сўради.
...билмадим опа. Қорним ёмон санчияпти...деди Замира.
...шифокорга бориш керак. Тез ёрдам чақирайликмикан....Шалола типирчилаб қолди. Ташқарига чиқиб қўриқчига ҳовлиққанча тушунтираркан. Ёнига Зайнаб келди.
...нима бўлди? Нега типирчилаяпсан? Думи куйган товуқдай....беписанд гапирди.
...Замирани мазаси бўлмаяпти!
...ваҳима қилма. У рўл ўйнаяпти....энсасини қотирди.
...опа уни ёмон кўрасиз биламан. Аммо у рўл ўйнагани йўқ.
Шу пайтда қўриқчи.
....хўжайин йўлда экан. Ўзи олиб бораркан...деди.
...унгача нимадур бўлсачи?...Шалола ҳавотир бн ошхонага Замирани олдига кириб кетди. Замира столни ушлаб зўрға турарди. Шалолани ортидан Зайнаб ҳам кирди.
Мана уч ойдирки. Бир бирини кўрарга кўзи йўқ буларни. Салим Замирани хонасига кирган кун эртасига Зайнаб Замира бн чинакам уриш қилади. Албатта Замира ҳам паст кетмайди. Салим иккисини шанига "чиройли" мақтовлар айтади. Буларни Зайнаб Салимга қўшиб, чатиб айтади. Замирани заҳар гапларини кўп эшитган Салим Зайнабга ишониб Замира бн жанжалашади, калтаклайди ҳам.
...э‘тибор учун рўл ўйнаяпсанми?.. Зайнаб киришидан гап едирди.
...кимни э‘тиборини?..жони оғриётгани сабаб, Замира бироз асабий гапирди.
...кимни бўларди? Бегимнида!
...бегингни?...Замирани жаҳли чиқди....ўша хотинхўр эринг бошингдан қолсин. Иложим бўлганда ўлдирардим ўшани....Замира бақирди.
Шу пайт яхшигина тарсаки еди. Кучли зарбдан ерга йиқилди. Кейин тепки билан ҳам сийланди..
Эндигина келган Салим ошхонадан келган шовқиндан ўша ерга келди. Ва Замирани гапларидан ғазабланди.
Шалола қанча ялинса ҳам ураверди. Зайнаб эса мамнун ҳолда турарди. Охири кучли оғриқдан Замирани кўзлари юмилди.