#Қиз_фарзанд
#Н_18
Муаллиф : Дилафруз Тожимуҳаммедова
Ойи Нодира телефон қилди Шифокорлари кеннойимга жавоб беришибди. Мен уларни олиб келгани кетяпман. Умидага айтинг кеннойимга битта ҳонани тайёрлаб қўйсин
—Ҳўп болам бора қол кутиб қолишмасин яна. Умида қизим менга қараб юбор.
—Лаббай бувижон.
—Қизим даданг ойингларни олиб келгани кеттилар. Катта ойингга ўзинг қайси ҳонани ҳоҳласанг шуни тайёрлаб қўяр экансан даданг тайинлаб кетти.
—Ҳўп бўлади. Бувижон мен катта ойимларни мени ҳонамга жойлашини ҳоҳлагандим. Чунки катта ойимларни ўзим парвариш қилмоқчиман
—Майли қизим шуни ҳоҳласанг қаршилигим йўқ.
☘️☘️☘️☘️☘️
Ойи биз келдик кеннойимга қайси ҳонани тайёрладинглар
—Умида онасини ўзини ҳонасида бўлишини ҳоҳлади мен ҳам қаршлик қилмадим.
—Майли дадаси шунча йил Умида онасидан узоқда яшади. Бирга бўлгиси келгандурда.
—Лекин Умида қийналиб қолмасмикин.
—Йўқ дадажон қийналмайман Катта ойи мен билан бир ҳонада туришни ҳоҳлаайсизми
—Сени қийнаб қўйманми деб қўрқаман
—Ойижон бу нима деганингиз аҳир сиз мени дунёга келтирган кечалари уҳламай мени катта қилган мени деб ҳаркуни дадамдан тинимсиз калтак еган мен учун ўлим билан олишган меҳрибонимсизку. Қани кеттик ҳонамизга кириб жойлашиб чиқамиз деб Моҳинур ўтирга аравчани секингина судираб ичкарига кириб кетти.
☘️☘️☘️☘️☘️
—Нодира қизим рахмат сизга Умидага жуда яхши тарбия берибсиз.
—Ойижон уни сиз билан биргаликда катта қилдик шунинг учун у ҳамма нарсани ўйлаб кейин бир иш қилади. Ойижон биласизми онасини шифохонада ётганини эшитган катта қизлар ўн кун ичида бир маротабадан келишди ўғли бўлса бирор марта ҳам келмади акам ҳам биринчи куни кўринга бўйи қайтиб қорасини ҳам кўрсатмади . Умринг узун бўлгур мени Умидам бўлса ҳар куни икки маҳалдан эринмай бориб ҳабар олди.