#Қиз_фарзанд
#Н_17
Муаллиф : Дилафруз Тожимуҳаммедова
—Нималар деяпсиз бўлиши мумкун эмас. Салгина туртганига ҳам шунчалик бўлиши мумкинми. Мени аёлим учун бу зарба ҳеч нарса эмас.
—Менимча бу беморни бошига тушган биринчи зарба эмас. Бемор кўп йиллар давомида бошига турли ҳил зарбалар олган. Шунинг учун бугунги зарбани кўтара олмаган.
—Доктир сиз кеннойимга яхши қаранг нима керак бўлса мен топиб келаман.
☘️☘️☘️☘️☘️
—Дадаси агар опамни сақлаб қолишса биз уйга олиб кетишимиз керак менимча акангиз ва жиянингиз барибир опамга қарашмайди.
—Ҳа онаси тўғри айтасан. Бу икки золимни бир ўзлари яшаб кўрсинларчи. Зора одамни қадрига етишни ўрганишса
☘️☘️☘️☘️☘️
Доктир аҳволи яхшими
—Ҳозир ўзига келди лекин айтганимдек қўл оёғи умуман ишламаяпти. Ҳозирча доктр назоратида бўлиб туради 5-6 кундан кейин беморни ҳолатига қараб жавоб берамиз.
—Ҳўп доктр раҳмат сизга
☘️☘️☘️☘️☘️
—Санжар Кеннойинг ўзига келдими.
—Ҳа келди қаерга кетгандингиз.
—Қорним очиб кетганди овқатланиб келдим
—Қанақа одамсиз. Бу ерда Кеннойим ўлим билан олишиб ётганда томоғингиздан овқат ўтдими қойилман сизга. Кеннойимни ўлим ёқасига ташлаб қўйган анави бемеҳр ўғлингиз қаерда экан гаплашдизми.
—Йўқ телефони очиқ дияпти. Намунча воҳима қиласан ўлмабдику.
Акасини бу гапларидан Санжарни жаҳли чиқиб кетти. Акасини ёқасидан олиб.
—Сиздек акам борлигидан уяламан кеннойимни кўзига қарашга уялмайсизми. Йўўўқ сиз уйламайсиз шунча калтаклаб ҳам уялмагансиз. Ҳайф сизга Кеннойим. Шифокорлар жавоб беришса кеннойимни ўзим олиб кетаман.
—Ҳа яхши қиласан олиб кетақол Кеннойинг ҳам сенга. ҳа сен яхшиси уйингни меҳрибонлик уйи деб қўя қўл. Ким қийналаётган бўлса олиб келиб боқ. Ҳа ҳа ҳаааа
—Яхши одам эмаслигингизни билардимку лекин бунчалик ифлос одамга айланганингизни билмай қолибман